Жамият

Сенат аёвсиз калтакланган самарқандлик келин бўйича муносабат билдирди — видео

Сенатнинг ушбу ҳолат назоратга олингани ва тегишли идораларга вазият қонуний кўриб чиқилиши юзасидан кўрсатмалар берилганини маълум қилди.

Сенат аёвсиз калтакланган самарқандлик келин бўйича муносабат билдирди — видео
Фото:ЎзА

2020 йилнинг 20 август куни М.нинг турмуш ўртоғи Ш.ўзи яшаётган хонадонида сабабсиз, турли баҳоналар билан уни аёвсиз уриб, тан жароҳати етказгани акс эттирилган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган эди. Ушбу ҳолатга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати муносабат билдирди.

 

"Самарқанд шаҳар ИИБ томонидан бугунги кунда М.га ҳимоя ордери берилган ва махсус марказга фарзандлари билан бирга жойлаштирилган. Қолаверса, марказда малакали психологлар жалб қилиниб, психологик ёрдам берилаяпти, шунингдек, М. тўлиқ тиббий кўрикдан ҳам ўтказилган. Барча зарур дори воситалари олиб берилиб, соғлиғини тиклаши учун ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳозирги кунда жабрланувчи мазкур махсус марказда 2 нафар фарзанди билан яшаб келмоқда.

 

Бундан ташқари, М. ва унинг икки нафар фарзанди Самарқанд шаҳар ИИБ томонидан ҳимояга олиниб, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилмоқда.

 

Ҳозирда унинг турмуш ўртоғи Ш. га нисбатан Самарқанд шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Мазкур ҳолат Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинган. Тегишли идораларга ушбу масала қонуний кўриб чиқилиши юзасидан кўрсатмалар берилган", дейилади Сенат муносабатида.

 

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ