Киритилган ўзгаришларга мувофиқ, 18-модданинг 5-қисмидаги ва 87-модданинг 1-қисмига кўра, “телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб борилаётган сўзлашувларни эшитиб бориш” “телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш” деган сўзлар алмаштирилмоқда.
Ҳужжат билан телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш олти ойдан ортиқ давом этиши мумкин эмаслиги ўрнатилмоқда.
Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш чоғида олинган ахборот қайд этилиши (ёзилиши) керак. Қайд этилган ахборот (ёки ёзув) тергов ҳаракати баённомасига қўшиб қўйилиши керак.
Сўзлашувларни эшитган ва қайд қилишни амалга оширган шахс ишга алоқадор ахборотнинг мазмунини баён этган ҳолда баённома тузади. Сўзлашувлар, хабарлар ва маълумотлар ёзуви муҳрланади ва баённомага қўшиб қўйилади.