Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида қатор фоҳишахоналар аниқланиб фаолиятига чек қўйилди

Учта ҳолатда фоҳишахоналар фуқароларнинг ўз хонадонида ташкил этилган.

1184views0replies
0

Тошкент вилояти ИИББ

Тошкент вилояти ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. 
Тадбир давомида фоҳишахона ташкил қилиш билан боғлиқ уч ҳолат Юқори Чирчиқ туманида, яна бир ҳолат Бўстонлиқ туманида аниқланган.
Вилоят ИИББ тезкор ходимлари томонидан Юқори Чирчиқ тумани “Чирчиқ” маҳалласида яшовчи 61 ёшли А.Л.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, танишлари 1981 йилда туғилган Ш.Т. (аёл) ва 1992 йилда туғилган Ж.А. (эркак) ҳамда 1987 йилда туғилган Жиззах вилоятида яшовчи Г.З. (аёл)ларга соатига 80 000 сўм пул эвазига яқин алоқада бўлишларига шароит яратиб берганлиги аниқланган.
Шу куни “Ёшлик” маҳалласидаги хонадонларнинг бирида ҳам 1962 йилда туғилган Р.А. (аёл) 20 ёшли С.А. (аёл) ва 22 ёшли М.Қ. (аёл) ҳамда 28 ёшли С.С (эркак)ларга ҳар бир соатига 80 000 сўм пул эвазига яқин алоқада бўлишларига шароит яратиб берганлиги аниқланган.
Шунингдек, “Саксонота” маҳалласи ҳудудида жойлашган дала ҳовлиларнинг бирида фуқаро Б.С. танишлари 21 ёшли С.Й. (эркак) ва ангренлик 20 ёшли М.Х. (аёл)ларга 20 000 сўм пул эвазига яқин алоқада бўлишларига шароит яратиб берганлиги аниқланиб, ушланган.
Бундан ташқари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи 25 ёшли Шаҳзод ва Темур исмли шахслар “Бештут” МФЙ ҳудудида жойлашган дала ҳовлида интим алоқада бўлиш истагида бўлган шахсларга шароит яратиб, фоҳишахона ташкил қилганлиги, бунинг учун мижозлардан ҳар соатига 200 000 сўм пул олиб келаётганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан воқеа жойи кўздан кечирилганда, ташкилотчи Т.Т. ва унинг шериги О.Т., ҳамда У.Х., Ш.С., И.С. (21-30 ёшли аёллар) ва Р.О. (эркак) борлиги маълум бўлган.
Суҳбат давомида фоҳишалик билан шуғулланувчи У.Х., Ш.С., И.С. лар мижозларни ижтимоий тармоқлар орқали топишини, ушбу жойга чақиртирган мижозлар билан ҳам Telegram тармоғида гаплашиб, 3 нафар бўлиб келгани ва фоҳишалик билан шуғулланиш учун, хар бирига соатига 1 500 000 минг сўмдан келишиб, мижозлардан пулларни олганликларини маълум қилган.
Тадбир давомида ташкилотчи ва аёллардан 3 370 000 сўм пуллар далилий ашё сифатида олиниб, ҳолат юзасидан тезкор суриштирув олиб борилган.
1184views0replies
0

Комментарии