Поиск
RUUZ

Экономика

Давлат ташқи қарзининг энг кўп қисми энергетика соҳасига йўналтирилган – Молия вазирлиги

Ўзбекистоннинг Давлат ташқи қарзи ҳажми 2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 18,5 млрд АҚШ долларини ташкил қилди.

732views0replies
0

Энергетика вазирлиги

Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган Ўзбекистон Давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳида ташқи қарзнинг тармоқлар кесимидаги тақсимоти ҳақида ҳам маълумот берилди. 
Унга кўра, 2020 йилнинг учинчи чораги якуни бўйича жами давлат ташқи қарзининг 14,7 фоизи ёки 2,7 млрд доллар энергетика соҳасига, 13,8 фоизи ёки 2,6 млрд доллар электроэнергетика соҳасига йўналтирилган.
Шунингдек, 12,6 фоизи ёки 2,3 млрд доллари транспорт ва транспорт инфратузилмасига, 10,5 фоизи ёки 2,0 млрд доллари уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларига йўналтирилган маблағлар ҳиссасига тўғри келади. 
“Халқимизнинг фаровон ҳаётини ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш учун, аввало, инфратузилмани ривожлантириш талаб этилади. Аҳолининг яшаши, ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик билан шуғулланиш учун зарур бўлган энергетика, сув таъминоти, транспорт ва коммуникация инфратузилмаларини ривожлантириш учун Ҳукумат томонидан катта миқдордаги сармоялар талаб этилади”, - дейилади Молия вазирлиги шарҳида. 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Давлат ташқи қарзи ҳажми 2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 18,5 млрд АҚШ долларига етгани маълум қилинганди.
732views0replies
0

Комментарии