Поиск
RUUZ

Общество

Ахборот хизматининг давлат идораларидаги ўрни қатъийлаштириб қўйилмоқда

Жумладан, ахборот хизмати шахсан биринчи раҳбарга бўйсунадиган мустақил таркибий бўлинма сифатида қайта ташкил этилади.

589views0replies
0

t.me/akabirov_a

“Давлат органлари фаолиятини ёритиш учун ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида” Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, келгусида ахборот хизматларининг давлат идораларидаги ўрни қатъийлаштириб қўйилади.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, давлат идоралари ахборот сиёсати соҳасидаги фаолиятини қайта кўриб чиқади ҳамда ўн кун муддатда ўз тузилмаларидаги мавжуд штат бирликлари доирасида ахборот хизматини шахсан биринчи раҳбарга бўйсунадиган мустақил таркибий бўлинма сифатида ташкил (қайта ташкил) этади.
Шунингдек, бунда умумий штатлар доирасида ахборот хизматига давлат идораларининг марказий аппаратида уч-тўрт нафар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида камида тўрт нафар, қуйи ташкилот ва бўлинмалар, туман (шаҳар) ҳокимликларида камида икки нафардан бошқарув ходими ажратилиши таъминланади. 
Ички имкониятлар етарли бўлмаган ҳолатларда, ахборот хизматлари учун иқтидорли мутахассисларни бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан шартнома асосида жалб этиш чоралари кўрилади.
589views0replies
0

Комментарии