• 11 766 сум
    -17.71
  • 13 639 сум
    -49.99
  • 140 сум
    0.01
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 766 сум
    -17.71
  • 13 639 сум
    -49.99
  • 140 сум
    0.01
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 5 апреля 2025

Қашқадарёда электр тармоқлари корхонаси ходими 1 млрд сўмлик электр энергиясини талон-тарож қилди

У фермер хўжалиги раҳбари билан тил бириктириб, 2 дона қўлбола ёғ ишлаб чиқариш ускунасини электр тармоғига ноқонуний улаган.

849
0

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар электр тармоқлари корхонаси ходими Б.А. “С” фермер хўжалиги раҳбари Ў.Т. билан олдиндан тил бириктириб, фермер хўжалигининг омборхонасидаги 2 дона қўлбола ёғ ишлаб чиқариш ускунасини электр тармоғига ноқонуний улаган.

Оқибатида 1 млрд 50 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлик йўли билан талон-торож қилгани аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.А. ва бошқаларга нисбатан ЖКининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.


849
0