Тадбиркорлик соҳасида давлат органларининг назорат ваколатларини қисқартириш бўйича Президент фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Унга кўра, 2021 йил 1 майдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини текширишда уларнинг фақатгина охирги уч йиллик давридаги фаолияти ўрганилади, жиноят иши доирасида ўтказиладиган текширишлар бундан мустасно бўлади.
Тадбиркорлик соҳасида давлат назоратини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари сифатида ахборот технологияларини кенг қўллаган ҳолда “ақлли назорат” моделини жорий қилиш, соҳага оид барча маълумот ва жараёнларни рақамлаштириш, “хавфни таҳлил қилиш” тизими ёрдамида давлат назоратини устувор равишда “электрон инспектор” усулида амалга ошириш амалиёти йўлга қўйилади.
Лойиҳага кўра, 7 та вазирлик ва идораларнинг 14 та назорат функциялари 8 та масъул ташкилотга ўтказилиши таклиф қилинмоқда. Мазкур рўйхат билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.
Мазкур фармон билан 19 та вазирлик ва идораларнинг тадбиркорлар устидан назорат функциялари бекор қилинмоқда.