Поиск
RUUZ

Происшествия

Андижондаги масжид таҳоратхонасида содир бўлган портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Жароҳатланганлар сони 10 кишига етди. ФВВ ҳодиса юзасидан янги тафсилотларни очиқлади.

366views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Маълум қилинишича, ҳодиса жойига 2 та қутқарув отряди ва 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Ҳодиса натижасида таҳоратхона девор ва том конструксияларига зарар етган, ёнғин содир бўлмаган
Чақнаш оқибатида 3 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 10 нафар тан-жароҳати олиб, шифохонага юборилган.
Воқеа жойига вилоят ҳокими, ФВБ, ИИБ, МГ, ССБ, прокуратура ва “Ҳудудгазтаъминот”, туман ФВДқТ хизматлари куч, воситалари етиб бориб, ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда.
Ҳодиса содир бўлганлиги хабар қилинганида водийда бўлиб турган Бош вазир ўринбосари О.Раматов ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-маёр Б.Қудратхўжаев Избоскан туманига етиб борган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
366views0replies
0

Комментарии