Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, Андижон вилояти Асака тумани “Юксалиш” МФЙ ҳудудидан ўтган йўлда 1981 йилда туғилган ҳайдовчи А.О. ўзининг Matiz русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган икки нафар пиёдаларни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган пиёдалар Асака туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг шифохонадан чиқиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Асака тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.