Агар инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш қайта тикланмаса, Ғазо секторидаги бир миллиондан ортиқ одам март ойидаёқ озиқ-овқатсиз қолади. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси ҳисоботида маълум қилинди.
"Исроилнинг 2 мартдан бошлаб барча гуманитар ва тижорий ёрдамни етказиб беришни тўхтатиши ўт очишни тўхтатишнинг 42 кунида эришилган озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича қийинчилик билан эришилган ютуқларни тезда йўққа чиқариш хавфини туғдиради," - дейилади ҳужжатда.
Аниқланишича, захиралар тез тугайди. Озиқ-овқат танқислигини бартараф этишга уриниш сифатида Ғазодаги оилаларга ёрдамни камайтиришга қарор қилинди. Ун, янги маҳсулотлар тарқатиш тўхтатилди, айрим жамоат ошхоналарида иссиқ таомлар тайёрлаш камайтирилди.
Мисол учун, бир-икки ҳафта ичида 170 та ошхонадан 80 таси озиқ-овқат етишмаслиги сабабли, агар таъминот, шу жумладан ёқилғи қайта тикланмаса, ёпилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Исроил мудофаа армияси Ғазода Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатига қарши ҳарбий операциялар қайта бошланганини эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.