• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 11 марта 18:37

ИИВда янги тайинловлар амалга оширилди

681
0

Ички ишлар вазирлигида жиноятчиликка қарши курашиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш масалаларини такомиллаштиришга қаратилган вазифаларнинг ижроси юзасидан тезкор йиғилиш ўтказилди. 

Йиғилиш давомида қатор ташкилий масалалар кўрилди. 

Президентнинг тегишли қарори билан Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимини эгаллаб келган полковник Аюбхон Тошхўжаевич Раҳматуллаев Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тадбирда шунингдек, шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, уларни ҳимоя қилиш йўналишини такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратилди. 
Президентнинг тегишли фармойиши билан ИИВ ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти раҳбари лавозимига полковник Улуғбек Шухратович Ташходжаев тайинланди.

681
0