Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов "Ўзбекконцерт" давлат муассасасининг раҳбарияти, ходимлари, хонандалар, ҳудудий бўлимлар раҳбарлари, ҳудудлардаги хонандалар (Zoom платформаси орқали) иштирок этди.

Йиғилиш давомида "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси томонидан концерт-томоша фаолиятини амалга оширишда санъаткорларнинг мажбурий талабларга риоя қилишини ҳамда асосий лицензия талабларида ижрочиларнинг "концерт-томоша соҳасида у ёки бу динни тарғиб қилмаслик" масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қонунлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига сўзсиз риоя этиши, бошқа давлатларда бўлганида ўз мамлакат шаънини эъзозлаши одоб-ахлоқ, маданият, ўзбекона қадриятларни унутмаслик ҳақида сўз борди.
Вазирнинг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов - миллий урф-одатларимиз, қадриятларимиз ва анъаналарга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, дабдабабозлик, шоҳона ҳаётни кўз-кўз қилмаслик ва бошқа салбий иллатларга йўл қўймаслик, жамоат жойларида, атрофдагилар эътиборини тортувчи ортиқча салбий ҳаракатларга йўл қўймаслик ҳақида таъкидлаб ўтди.

Шу билан бирга куй-қўшиқларнинг мазмунига эътибор қаратиш, муаллифлик ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатларига ҳам тўхталиб ўтди. Шунингдек, ўз ижодлари давомида ватанга муҳаббат, садоқат, ватанпарварлик руҳидаги қўшиқларни кўпайтириш, ўсиб келаётган ёш авлодга намуна бўлишлари айтиб ўтилди.
