• 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 28 февраля 22:31

Эндиликда суд ҳужжатларини юритишда қоғоздан воз кечилиб, "Рақамли суд" концепцияси амалга оширилади

Сунъий интеллект орқали суд муҳокамаси тахминий натижасини аниқлаш мумкин бўлади.

128
0

Шавкат Мирзиёев 27 февраль куни суд фаолиятини янада яхшилаш, очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди. 

2024 йил 1 ноябрдан бошлаб, судларнинг ички ҳужжатлар айланмаси тўлиқ электрон шаклга ўтказилди. Натижада қисқа даврда давлат бюджетидан 638 млн сўмлик харажатлар иқтисод қилинди. 

Хусусан, суд муҳокамасининг тахминий натижаси ва кетадиган харажатларни олдиндан аниқлаб бериш, ҳуқуқий ёрдам бўйича виртуал маслаҳатчини яратиш, тайинланган жарималарни онлайн кузатиш ва электрон шаклда тўлаш каби имкониятлар одамларга катта қулайлик яратади. Бугун ривожланаётган сунъий интеллектдан фойдаланиб, бу каби кўплаб янгиликларни жорий этиш мумкин. 

Тақдимотга кўра, суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан бутунлай воз кечиш мақсадида "Рақамли суд" концепцияси амалга оширилади. Бунинг учун Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари маркази ташкил этилади. У судларга зарур бўлган ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар яратиш, сунъий интеллектни жорий этиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланади. Тадбиркорлик субъектлари билан судлар ўртасида электрон маълумот алмашиш йўлга қўйилади. Ишларни кўриб чиқиш тезкорлиги ошади.

128
0