Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари Нурмат Атабековнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда касаллик авж олгани ҳақидаги ушбу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
"Ҳозирда мамлакатда мавсумий респиратор касалликлар билан боғлиқ вазият барқарор, хавотирга ўрин йўқ. Ҳаво-томчи йўли билан юқадиган ўткир респиратор вирусли инфексиялар мавсумий характерга эга бўлиб, уларнинг авж олиши куз-қиш ва қиш-баҳор фаслларига тўғри келади. Бироқ бу хавотирга ўрин қолдирмайди," - дея ишонтирди у.
Шунингдек, у сўнгги кунларда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли кўпчилик об-ҳавога мос кийимларга етарлича эътибор бермаётганини қўшимча қилди. Бундан ташқари, бундай иқлим шароитида уйларда ва ёпиқ хоналарда ҳаво алмашинуви камаяди, бу эса атмосферада вируслар консентратсиясининг ошишига олиб келади.
Нурмат Отабеков беморларга имкон қадар жамоат жойларига бормаслик ва бошқа одамлар билан мулоқот қилмаслик, ижтимоий масофани сақлашни тавсия қилди. Касаллик аломатлари намоён бўлган фуқаролар шифокор тавсияларига мувофиқ даволанишни бошлашлари керак.
Иммунитетни мустаҳкамлаш учун фойдали маҳсулотларни истеъмол қилиш, шунингдек, об-ҳаво шароитига мос кийиниш тавсия этилади.