• 12 025 сум
    -31.99
  • 14 162 сум
    -30.44
  • 155 сум
    0.09
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 025 сум
    -31.99
  • 14 162 сум
    -30.44
  • 155 сум
    0.09
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 26 февраля 2025

Таиландда сайёҳлик автобуси ЙТҲга учраши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Автобус катта тезликда йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетишига тормоз тизимидаги носозлик сабаб бўлган.

412
0
thairath.co.th

Таиландда сайёҳлик автобуси билан содир бўлган ЙТҲ оқибатида 19 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди, дея хабар ебрмоқда маҳаллий Thairath нашри.

Аниқланишича, воқеа Прачинбури провинциясидаги тоғ йўлининг бир қисмида содир бўлган. Автобус катта тезликда йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган. Транспорт воситаси ҳайдовчисининг айтишича, авария вақтида тормозлар носоз бўлган.

Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодисадан кейин йўқолган сайёҳлардан бирини қидирмоқда. Шунингдек, полиция ЙТҲ юзасидан текширув ўтказмоқда.

412
0