АҚШ президенти Дональд Трамп Киев АҚШга 400-500 миллиард доллар товон тўлаш мажбурияти бўйича тез орада келишувга эришишга умид қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Bloomberg нашрининг хабар беришича, Украина АҚШга мамлакат минерал бойликларининг бир қисмини Вашингтонга тақдим этиш бўйича келишувнинг бир қисми бўладиган 500 минг долларлик жамғарма ташкил этишдан бош тортди.
Унга кўра, жамғарма Қўшма Штатларга Киевга киритган маблағлари учун товон пули бериши керак. Украина томонининг таъкидлашича, ҳақиқий сумма беш баравар кам ва тахминан 90 миллиард долларни ташкил қилади. Шунингдек, музокаралардаги яна бир тўсиқ Америка томонидан келажакда ҳарбий ва молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича кафолатлар йўқлигини таъкидлади.
Худди шу куни Қўшма Штатлар Украина билан қазилма бойликлари бўйича янгиланган келишув доирасида уларга портлар ва бошқа инфратузилма даромадларининг 50 фоизини беришни талаб қилди. Украинанинг тўрт нафар амалдаги ва собиқ амалдорлари янги таклиф шартлари ҳақида гапирар экан, ОАВ ушбу банд "ўзгаришсиз қолганини" тасдиқлади.