Поиск
RUUZ

Происшествия

Шаҳрисабзда қоидани бузган ҳайдовчи ЙПХ хизмат автомобилини ойналарини уриб синдирди

Ходимлар ҳайдовчига жарима ёзгани учун у асабийлашиб, белкурак билан хизмат автомобилига зарар етказди.

136views0replies
0

Видеодан кадр

ИИВ Матбуот хизмати маълум қилишича, ҳодиса Шаҳрисабз шаҳар "Бўстон" маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Шу ерда "Уймоот" маҳалласида яшовчи фуқаро ўз бошқарувидаги мототранспорт воситасини тўхтаб туриш тақиқланган жойда қолдирган. Шу сабаб Lacetti хизмати автомашинаси билан хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари мазкур фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. 
Аммо, ҳайдовчи мототранспорт воситаси юкхонасида бўлган белкуракни қўлига олиб, Lacetti хизмат автомобилининг олд ва орқа ойналарини уриб синдириб, автомашинага моддий зарар етказган
"Тўхташ тақиқланган жойда мототранспорт уловимни қўйгандим. Шунда йўл-патрул хизмати ходимлари келиб, ҳуқуқбузарлигим учун менга маъмурий баённома тузиб беришди. Мен ўша маъмурий баённомага бироз эътироз қилиб, ўзимни бошқара олмай, асабийлашиб, автомобилимдаги меҳнат қуролим билан йўл-патрул хизмати ходимининг автомашинасига бехосдан зарар етказиб қўйдим. Қилган ишимдан афсусдаман, пушаймонман. Бу ишни ҳеч кимга маслаҳат бермайман. Бу ҳолат қайта такрорланмаслигига сўз бераман," - деди ҳайдовчи.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар судга юборилган. Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судида қонунбузар ҳайдовчига 7 сутка қамоқ жазоси тайинланган.
136views0replies
0

Комментарии