Бугун, 20 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисида Сурхондарё вилояти студиясида сенатор Дилбар Сувонова савол бераётган вақтда орқа томонда мажлис иштирокчиларидан бири ухлаб қолгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши Матбуот хизмати муносабат билдирди.
Унга кўра, Сенат ялпи мажлисида уҳлаб қолганлиги айтилаётган иштирокчи соғлиги ёмонлашиб қолганлиги сабабли эфир вақтида чиқмай турган.
Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлиси вақтида Сурхондарё вилояти студиясида сенатор Дилбар Сувонова сўзга чиққан вақтида орқа ўриндиқда уҳлаб ўтирган иштирокчи соғлиғи ёмонлашиб қолган.
"Жонли эфир вақтида бошқалар эътиборини тортмаслик учун ташқарига чиқмай турган. Иштирокчи бу вазиятда ҳолатидан келиб чиқиб кўринмасликка ҳаракат қилганлигини таъкидлади. Ҳозирда тиббий муолажа кўрсатилган ва ҳолати яхши," - дейилади хабарда.