АҚШда номаълум шахслар Орегон штати Сейлем шаҳридаги Tesla автосалонини ўққа тутди, шунингдек, компания эгаси Илон Маскка ўлим таҳдидини тилаб мактуб қолдирди. Бу ҳақда Salem Reporter (SR) интернет-портали хабар берди.
"Илонни ўлдиринг," дейилади ўқ узилган жойдан топилган хабарда.
Ҳодиса оқибатида кўргазма залининг иккита олд ойнаванд эшиги бутунлай синган. Яна учта ойнага жиддий зарар етган. Иш билан Федерал қидирув бюроси (ФБР) ходимлари шуғулланмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, ҳужум, катта эҳтимол билан, тадбиркорнинг сиёсий фаолияти, шунингдек, унинг ижтимоий тармоқларда берган баёнотлари билан боғлиқ.

