• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 20 февраля 13:50

Зелимхон Ҳайдаров Теннис федерацияси раисига ўринбосар бўлди

Теннис федерацияси раҳбариятига бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди.

568
0
Ижтимоий тармоқ

Биринчи президент Ислом Каримов администрациясига 23 йил давомида раҳбарлик қилган Зелимхон Ҳайдаров Ўзбекистон теннис федерацияси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда федерацияда бўлиб ўтган навбатдан ташқари сайлов конференциясида маълум қилинди.

Федерация раисининг яна бир ўринбосари ўзбекистонлик теннисчи Ирода Тўлаганова бўлди. У Осиё чемпиони, қизлар ўртасидаги Уимблдон турнири ва АҚШ очиқ чемпионати ғолиби. Шунингдек, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фахрий унвони билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, тадбиркор ва мутахассис, кўп йиллар давомида "Пахтакор" клуби президенти лавозимида ишлаган Ботир Раҳимов Теннис федерацияси раиси бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

568
0