• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 14 февраля 09:36

Фарғонада ўғирликка тушган 25 ёшли йигит уйдаги аёлни фарзандлари олдида ўлдирди

У интернет ўйинларида қарз бўлиб, бировнинг уйига ўғирликка тушган. Суд унга жазо тайинлади.

267
0
Видеодан кадр

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди қасддан одам ўлдириш ва босқинчилик жиноятларини содир этган шахсни 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум бўлишича, 1999 йилда туғилган судланувчи у ижтимоий тармоқдаги ўйин учун яқинларидан қарз олиб, пулларни ўз вақтида қайтара олмайди. Шу сабабли, танишлардан олган қарзларини қайтариш мақсадида ўзига яқин бўлган ҳудуддаги хонадонга тунда ўғирликка тушади.

Шу пайт уйда уч нафар вояга етмаган фарзандлари билан ухлаб ётган аёл уйғониб кетади. Судланувчи ўзи билан олиб келган ўткир тиғли жисм билан аёлнинг ҳаётига нуқта қўяди. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этади.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи Жиноят кодекси"нинг 97-моддаси 2-қисми "ж" банди ва 164-моддаси 3-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси 3-қисми тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

267
0