• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 18 декабря 2020

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” ичимлик сувининг нархи кескин оширилиши сабабларини маълум қилди

Эскирган ускуналар, аҳолининг қарздорлиги ва бошқа омиллар нархнинг ошишига туртки бермоқда.

1476
0
UzNews.uz

Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори лойиҳаси билан ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун янги нархлар (тарифлар) таклиф қилинганди.  

Унга кўра, аҳоли, бюджет ва улгуржи истеъмолчилар учун (қўшимча қиймат солиғисиз) 310 сўмдан 500 сўмга оширилиши режалаштирилаётганди.

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ҳужжат лойиҳаси турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ масъуллари Тошкент шаҳрида ичимлик суви ва канализация хизматларини оширишни тақозо этаётган сабабларга ойдинлик киритди.  

Тошкент шаҳрига ичимлик суви жами 7 та сув иншоотлари (5 таси Тошкент шаҳрида, 2 таси Тошкент вилоятида жойлашган) орқали мавсумга қараб суткасига 1 миллион 800 минг куб метрдан 2 миллион 300 минг куб метргача ичимлик суви етказиб берилмоқда. 

Шу билан бирга 3 та сув тозалаш иншоотлари орқали суткасига ўртача 1 миллион 500 минг куб метр оқова сув қабул қилиниб, тозаланади. Мазкур ишларга тизимдаги 4000 дан зиёд ишчи-ходим жалб қилинган.

Эътиборлиси, мана шу кўрсаткичларга шаҳардаги қарийб 73 фоизга яқин ичимлик суви тармоқлари, 63 фоиз оқова сув қувурлари эскирган бир шароитда, бор иқтисодий имкониятлардан фойдаланилган ҳолда эришилмоқда.

“Шаҳарда сув таъминоти инфраструктурасининг эскиргани аслида жуда кескин ҳолат. Кутилмаган йирик носозликлар келиб чиқиш хавфи юқори бўлиб, улар содир бўлганда аввало таъминотда узилишлар кузатилади. Бунинг оқибатларини эса тасаввур қилиш қийин эмас”, - дейди мутасаддилар.

Таъкидланишича, “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ 4,6 млрд сўм ўз маблағлари ҳисобидан 24,7 км ичимлик ва 1,4 км оқава сув тармоқларини капитал таъмирлаш ишларини олиб борган. 

Шунингдек, жами 1,45 млрд сўмга 197 дона носоз ўт ўчириш мосламалари ҳамда 203 дона носоз ёпқичлар алмаштирилди, 680 дона ичимлик ва оқава сув қудуқлари капитал таъмирланиб, “люк обоймалар” ўрнатилди.

Ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш даражаси жорий йилда ўтган йилга нисбатан 45% га камайди.

Шу билан бирга Тошкент шаҳрида етказиб берилаётган ичимлик суви ва канализация хизматлари истеъмолчиларнинг йирик қарздорлик ҳолати мавжуд. Маълумот учун, 2020 йилнинг 9 ойига аҳоли, бюджет ва тижорат ташкилотларининг қарздорлик ҳолати 184 млрд сўмни ташкил этмоқда. 

“Аҳоли бўйича қарздорлик охирги 2 йилга нисбатан 182.5% га ёки 82.7 млрд сўмга ўсган, юридик ташкилотлар бўйича эса 284.4% га. Кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида тўлиқ амалга оширилмаслиги мўлжалланган лойиҳалар ва таъмирлаш ишларини молиялаштирилмай қолишига олиб келмоқда”, таъкидлашган МЧЖ ходимлари.

Шунингдек, сув ишлаб чиқариш таннархи ҳам амалдаги нарх билан мутаносиб эмас. Масалан, бугунги кунда корхона томонидан 1 куб сув ишлаб чиқариш учун 372 сўм сарфланмоқда. Кўриниб турибдики, таннархнинг ўзи аҳоли учун ҳисобланган 1 куб ичимлик суви нархидан (310 сўм) 62 сўмга қиммат.

Шу каби омиллар сабаб "Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ 2019 йилда 58,8 млрд сўм, ҳамда 2020 йил 8 ойлигида 21,3 млрд сўм зарар кўрди.

1476
0