• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 11 февраля 20:06

Шавкат Мирзиёев Россия Президенти администрацияси раҳбари ўринбосарини қабул қилди

Учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш динамикасини сақлаб қолиш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

100
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11 февраль куни Россия Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Максим Орешкин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашув аввалида Максим Орешкин давлат раҳбарига Россия президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўтган йил май ойида Ўзбекистонга амалга оширилган давлат ташрифи ва бошқа олий даражадаги мулоқотлар давомида эришилган келишувларни тасдиқланган "йўл харитаси"га мувофиқ амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ривожланиш суръатини сақлаб қолиш, саноат кооперацияси ва электрон тижорат лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, сув хўжалиги, олий таълим ва муҳандис кадрлар тайёрлаш, сунъий интеллект, маданий алмашинув ва спорт соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича комплекс чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

100
0