• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 4 февраля 20:13

Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири таклифига биноан ушбу мамлакатга келди

Ўзбекистон раҳбарини Куала-Лумпур халқаро аэропортида Малайзия парламенти Вакиллар палатаси спикери Жоҳари бин Абдул, таълим вазири Замбри Абдулқодир ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

236
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4 февраль куни кечқурун расмий ташриф билан ушбу мамлакатга келди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар қилди. 

Куала-Лумпур халқаро аэропортида давлат раҳбарини Малайзия парламенти Вакиллар палатаси спикери Жоҳари бин Абдул, таълим вазири Замбри Абдулқодир ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ўзбекистон етакчисининг ташрифи шарафига фахрий қоровул саф тортди, икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди. Президент аэропортда Малайзия парламенти спикери билан учрашув ўтказди. Бўлажак олий даражадаги учрашувлар кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Парламентлар доирасида фаол ҳамкорлик ва алмашинувларни давом эттириш, ўзаро ташрифлар ва дўстлик гуруҳлари тадбирларини ташкил этиш, қонун ижодкорлиги масалаларида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, муҳим инвестициявий, инфратузилмавий, ижтимоий ва маданий-гуманитар дастурларни амалга оширишга кўмаклашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ташриф дастурининг асосий тадбирлари эртага, 5 февраль куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Президенти ва Малайзия Бош вазири олий даражада музокаралар ўтказади ҳамда Ўзбекистон-Малайзия бизнес форумида иштирок этади. Саммит якунида қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

236
0