Жорий йилнинг 5-9 апрель кунлари 190 та мамлакатни бирлаштирган Парламентлараро Иттиффоқнинг энг йирик халқаро тадбири – 150-юбилей Ассамблеясига Ўзбекистон мезбонлик қилади.
Бундай тадбир Марказий Осиё давлатлари тарихида илк бор Ўзбекистонда ўтказилмоқда.
"Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати" мавзусида ўтказиладиган Ассамблеянинг туркум йиғилишларида бутун дунё парламент делегатсиялари томонидан:
— Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва камбағалликни қисқартириш;
— Қонун устуворлигини таъминлаш;
— Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
— Гендер тенгликни таъминлаш;
— Илм-фан, технологияни ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш каби долзарб масалар муҳокама қилинади.
— Қонун устуворлигини таъминлаш;
— Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
— Гендер тенгликни таъминлаш;
— Илм-фан, технологияни ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш каби долзарб масалар муҳокама қилинади.
"Биз Ўзбекистонга ташриф буюрадиган ҳамкасбларимиз билан кун тартибидаги барча масалалар юзасидан очиқ мулоқот ўтказамиз ва манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаймиз," - деди Сенат раиси Танзила Нарбаева.