• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 19 декабря 2020

“Абу Сахий”да қотилликни амалга оширган ука қўлга олинди

У аввалроқ бозорда ўз акасини пичоқлаб қўйиши ортидан яширинган эди.

1481
0
Видеодан кадр

16 декабрь куни “Тошкент савдо маркази” комплекси ҳудудидаги 127-савдо дўкони олдида 1995 йилда туғилган Н.М. ўзаро келишмовчилик оқибатида акаси, 1991 йилда туғилган О.М.ни ўнг кўкрак қўлтиқ ости соҳасига бир маротаба пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширингани ҳақида хабар бергандик.  

Шу куннинг ўзидаёқ туман ИИБ томонидан Н.М.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисм “д” банди билан жиноят иши қўзғатилганди.

Маълум қилинишича, жиноят иши бўйича Нуриддин М.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан айблов эълон қилиниб, сўроқ қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.  

Воқеа жойидан далилий ашё сифатида ошхона пичоғи, қон доғлари ва кузатув камерасидаги видеоёзув олинган.

1481
0