Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

“Абу Сахий” бозорида ука ўз акасини пичоқлаб ўлдирди — видео

Айни пайтда жиноятчини қидириш ишлари олиб борилмоқда.

3562views0replies
0

Видеодан кадр

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, 16 декабрь куни соат 16:30 ларда Чилонзор туманидаги “Тошкент савдо маркази” комплекси ҳудудидаги 127-савдо дўкони олдида 1995 йилда туғилган Н.М. (судланган, ишсиз) ўзаро келишмовчилик оқибатида акаси, 1991 йилда туғилган О.М.ни (судланган, ишсиз) ўнг кўкрак қўлтиқ ости соҳасига бир маротаба пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.    
Натижада, О.М. олган тан жароҳати билан шифохонада вафот этган.
Шу куннинг ўзидаёқ туман ИИБ томонидан Н.М.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисм “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, 25 ёшли шахсни қидириб топиш чоралари олиб борилмоқда.
3562views0replies
0

Изоҳлар