Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Uzbekistan Airways ўзининг 33 йиллиги муносабати билан рейслар учун 30 фоизлик чегирмалар эълон қилди. Шундан сўнг, чипта олишга даъвогарлар томонидан турли хил норозиликлар пайдо бўла бошлади. Фуқаролар чипта нархи чегирма амал қиладиган кун кириши билан ошириб қўйилганини ёзишиб, норозиликлар билдиришган. Компания бошқарув раиси Шуҳрат Худайқулов мазкур ҳолатга изоҳ берди.

"Бозордан, талабдан келиб чиққан ҳолда нархлар ўзгаради. Масалан, чиптанинг энг арзон нархи $200 бўлса, энг қиммати $400 бўлиши мумкин, биз энг арзони — $200 дан сотолмаймиз.
Бу саволга аниқ жавоб берадиган бўлсам, ҳар бир рейсда нечтадир класс бор, қанчаси сотилган ва сотилганидан кейин қимматроқ класслар пайдо бўлган. Бу дегани Uzbekistan Airways жамоаси арзон классларни олиб қўйиб, қимматларни сотяпти дегани эмас. Бу бозор, ҳаммани ҳақи бор", - дейди Шуҳрат Худайқулов.