Поиск
RUUZ

Погода

Бу ҳафта қор ёғиши ва ҳарорат -8 даражагача тушиши кутилмоқда

Янги иш ҳафтаси учун об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

177views0replies
0

president.uz

Бугун Ўзбекистонда қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво кутилмоқда, ҳаво ҳарорати +7...+12 даражагача бўлади. Фақатгина республиканинг шимолий ҳудудлари совуқ антисиклон таъсирида бўлиб, ҳарорат кундузи 0...+5 даражадан ошмайди.
Эртага, 28 январда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида бироз қор ёғади, Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида кечаси бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи +5...+10 даражагача илиқ, республиканинг шимолий ҳудудларида -2...+3 даражагача бўлади.
29-31 январда совуқ ҳаво массалари Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларидан бутун республика ҳудудига тарқала бошлайди, ҳаво ҳарорати кечаси -5....-3 даражагача совуққача, шимолий ҳудудлар баъзи жойларида 8 совуққача, кундузи 0...+5 даражагача пасаяди.
Республиканинг марказий ва жануби-шарқий вилоятларида 29-31 январда вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиб, асосан қор шаклида ёғади. Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди.
Республиканинг айрим жойларида туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан йўналишини ғарбийга ўзгартириб 7-12 м/с тезликда эсади. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжуд.
Пойтахтда бугун ва эртага ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорат бугун +9...+11 даражагача, эртага кечаси 0...+2 даражагача, кундузи +6...+8 даражагача бўлади 29-31 январда вақти-вақти билан қор ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорат кечаси -2...0 даражагача, кундузи 0....+2 даражагача бўлади. Шарқий шамол йўналишини ғарбийга ўзгартириш билан 5-10 м/с тезликда эсади.
177views0replies
0

Комментарии