Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари жорий йилнинг 18 январь куни Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқароларидан иборат трансмиллий жиноий гуруҳни 0,5 килограмм симобни сотишга уринаётган вақтида қўлга олди, дея хабар бермоқда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Матбуот хизмати.
Тергов маълумотларига кўра, хавфли модда Қирғизистонга Ўзбекистондан контрабанда йўли орқали олиб келинган. Контрабандачилар симобнинг бир граммини 4 минг долларга баҳолашган.
Қўлга олинганлар орасида Ўзбекистон фуқароси Б.Б.А. ва Қирғизистон фуқаролари М.С., М.Х. ва С.У.лар бор. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 292-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу жиноий гуруҳ фаолиятига алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича тезкор-тергов тадбирлари олиб борилмоқда.