• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 22 января 15:01

Шавкат Мирзиёев Тошкентда Россия мудофаа вазири Андрей Белоусовни қабул қилди

Учрашувда икки давлат мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

257
0
president.uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 январь куни Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси мудофаа вазири Андрей Белоусовни қабул қилди.

Учрашув аввалида Россия мудофаа идораси раҳбари Ўзбекистон етакчисига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини Россия Федерацияси Президентининг 2024 йил май ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Қабул қилинган дастурий ва режа ҳужжатларига мувофиқ икки мамлакат мудофаа идоралари ҳамкорлигини кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

257
0