Бугун, 21 январь куни Тайван жанубида 6,4 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда Focus Taiwan нашри. Ер силкиниши натижасида 26 киши жароҳат олган, яна 50 нафар маҳаллий аҳоли изоляция қилинган.
Зилзила эпицентри Дапу туманидаги Сисин қишлоғида бўлган. У ерда уйлар ва йўллар вайрон бўлган. Офис бинолари ва мактаблар жиддий талофат кўрган.
Бир қанча шаҳарларда йўллар тошлар билан тўсилиб қолган. Ҳозирда маҳаллий йўл хизмати йўлни тозалашга ҳаракат қилмоқда.
Тайван жанубида жами 50 га яқин ер силкиниши қайд этилган. Улар кўпроқ Сзяи ва Дапу туманларида сезилган.
Ўтган йилнинг апрель ойида Тайван қирғоқларида 25 йил ичида энг кучли зилзила содир бўлди. Ўшанда 736 киши жароҳатлангани ва 7 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.