• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 17 января 14:59

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёғингарчилик кузатилади

Синоптиклар ҳафта охирида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

411
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республикада вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиб, шимолда ёғингарчилик қор шаклида, қолган ҳудудларда асосан ёмғир шаклида кузатилади, 18-19 январь кунлари баъзи жойларда қор ёғади.

Фарғона водийси ҳудудларида ёғингарчилик фақат 19 январь куни кузатилади.

Бугун ҳарорат кундузи +8...+11 даража илиқ, шанба ва якшанба кунлари кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи  +2...+7 даража илиқ бўлади. Кечаси ва эрталаб республика бўйлаб баъзи жойларда туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан ғарбга ўзгариб турган ҳолда 7-10 м/с тезликда эсади, 18-19 январь кунлари айрим жойларда 13-18 м/с гача кучаяди.

Пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 18 январь кечаси ва 19 январда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Енгил ўртача тезликдаги шамол бўлади. Бугун ҳаво ҳарорати кундузи +8...+10 даража илиқ, шанба ва якшанба кунлари кечаси 0...+2 даража илиқ, кундузи +4...+7 даража илиқ бўлади.

411
0