• 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 17 январ 09:44

Тошкентда ҳоким ёрдамчиси $30 минг пора билан ушланди

Фуқарога ер олиб беришни ваъда қилган ҳоким аввал ҳам 3 марта судланган бўлган.

405
0

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида ҳоким ёрдамчиси 30 минг доллар пора олаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда "Замон" дастури хабар қилди.

Маълум қилинишича, ҳоким ёрдамчиси фуқарога тадбиркорлик учун тўртта савдо дўкони қуриш учун 210 кв.м ҳудудни аукционда ютиш орқали расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

Бунда у ишни битиришда юқори лавозимда ишловчи танишлари борлигини айтган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида у мазкур маблағларни олаётганда қўлга олинган.

Қайд этилишича, ҳоким ёрдамчиси аввал ҳам уч маротаба судланган бўлган.

Ҳозирда унга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан айблов эълон қилинган.

405
0