• 11 765 сум
    -0.55
  • 13 586 сум
    -52.41
  • 139 сум
    -0.36
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 765 сум
    -0.55
  • 13 586 сум
    -52.41
  • 139 сум
    -0.36
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 21 декабря 2020

Cobalt ва Spark иштирокидаги ЙТҲда ҳайдовчилар ҳалок бўлди

Йўл транспорт ҳодисасига Cobalt йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиши сабаб бўлган.

1294
0
Видеодан кадр

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида Cobalt ва Spark тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилар воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.  

Қайд этилишича, воқеа Беруний ва Элликқалъа туманлари оралиғидаги йўлнинг 4-Р Беруний–Бўстон йўналишида содир бўлган. Мазкур йўлнинг 37-километрида Cobalt қарама-қарши томонга чиқиб кетиб мазкур йўналишдан келаётган Spark билан тўқнашган.

Маълум қилинишича, тўқнашув оқибатида ҳайдовчилар воқеа жойида ҳалок бўлган ва Cobalt'да бўлган 2 киши шифохонага ётқизилган.

1294
0