• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 января 11:48

Тошкентдаги "Чорсу" бозорида 9 кг сифатсиз жигар маҳсулоти савдодан олинди — СЭС

Аввалроқ, Қозоғистонлик тиктокер бозордаги гўштларни видеога олиб, танқидий фикрларини билдирган эди.

425
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда "Чорсу бозорида гўшт маҳсулотларини назорат қиладиганлар (СЭС) йўқми?" сарлавҳаси остида видеолар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Чорсу деҳқон бозорида ҳам доимий фаолият юритувчи лабораториялар мавжуд бўлиб, бу ерда гўшт маҳсулотларининг ветеринария-санитария экспертизаси амалга оширилади.

Шайхонтоҳур туман бўлими мутахассислари, ИИБ ва бозор маъмурияти билан ўрганиш давомида фуқароларга ажратилган йўлакда санитария қоидаларига зид равишда, ҳеч қандай ҳужжатсиз гўшт маҳсулоти (жигар) сотилаётгани маълум бўлган.

"Шу сабабли 9 кг жигар маҳсулоти савдодан олиниб, ўрнатилган тартибда йўқ қилиш чоралари кўрилди",- дейилади хабарда.


425
0