• 12 234 сум
    48.56
  • 14 234 сум
    152.77
  • 155 сум
    2.26
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 234 сум
    48.56
  • 14 234 сум
    152.77
  • 155 сум
    2.26
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 15 января 17:20

"Бухоро – Москва" рейсидаги самолёт аэропортга қўнаётганда двигатели ишдан чиқди

Ҳолат тафсилотлари очиқланиб, расмий муносабат билдирилди.

579
0
UzNews.uz

Бугун, 15 январь куни Бухоро – Москва (Внуково) йўналишидаги HY9607 авиақатнови белгиланган аэропортга қўнаётганда двигателлардан бири ишдан чиққан. Бу ҳақда Uzbekistan Airways Матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, авиакомпания экипажи томонидан тегишли процедуралар бажарилиб, самолётни белгиланган аэропортга қўндиришга қарор қилинган.

Қўниш муваффақиятли амалга оширилган. Ҳаво кемаси бортида 132 йўловчи бор бўлган.

Ҳозирда Uzbekistan Airways техник хизматлари томонидан барча тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

"Амалдаги парвозлар жадвалида режалаштирилган кейинги авиақатновлар Внуково халқаро аэропортига учиб кетган захира ҳаво кемасида амалга оширилади",- дейилади хабарда.


579
0