“Салимбойвачча” номи билан танилган тадбиркор 12 январь куни эрталаб соғлиғи сабабли қамоқдан муддатидан олдин озод этилган. Бу ҳақда UzNews.uz манбаси хабар қилди. Унинг озод этилиши тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Салим Абдувалиев 2023 йил декабрида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари махсус бўлинмалари томонидан қўлга олинган эди.
2024 йил март ойида Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди С.Абдувалиевни Жиноят кодексининг 248-моддаси (қотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-қисми билан айбли деб топиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилганди.