Аввалроқ, Тошкент вилоятида она 4 ёшли қизини калтаклагани ва 47 ёшли аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар қилган эдик.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 23 декабрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ ТТБга вояга етмаган Й.М. (2020 йилда туғилган қиз) танасидаги турли жароҳатлар билан қабул қилинган эди.
ИИББ Матбуот котиби Бобур Тулягановнинг хабарига кўра, 4 ёшли қизча олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган.
Ҳолат юзасидан аёл Э.Й. (онаси)га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.