• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 7 января 19:23

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга Тибетдаги зилзила қурбонлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Тибетнинг баланд тоғларидан бирида зилзила содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, камида 95 киши ҳалок бўлган.

249
0
AP

Хитой жануби-ғарбидаги Шигацзе шаҳри Динжи уездида кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар ҳаётдан кўз юмгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга таъзия йўллади.

Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез орада шифо топишини тилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун маҳаллий вақт билан соат 09:00 атрофида Хитойнинг Непал билан чегараси яқинидаги Тибет автоном округида 6,8 магнитудали зилзила содир бўлди.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, камида 95 киши ҳалок бўлган ва 130 киши жароҳатланган, 1000 дан ортиқ бино вайрон бўлган.

249
0