• 12 142 сум
    26.97
  • 14 290 сум
    29.32
  • 163 сум
    0.56
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 142 сум
    26.97
  • 14 290 сум
    29.32
  • 163 сум
    0.56
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 6 января 2025

Айиқ билан машғулот ўтказган боксчи Шаҳрам Ғиёсовга чора кўрилди

Боксчига маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 125 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.

604
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда боксчи Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Мазкур ҳолат Экология вазирлиги экологик назорат инспекцияси ва ИИВ ходимлари  томонидан ўрганилиб, видео иштирокчилари ва ташкилотчилардан тегишли тушунтириш хатлари олинган.

Маълум қилинишича, айиқ билан машғулот ўтказиб, ҳуқуқбузарликка йўл қўйган боксчи Шаҳрам Ғиёсовга нисбатан МЖтКнинг 111-моддасига кўра, маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Ҳуқуқбузар БҲМнинг 3 баравари миқдорида жаримага тортилди.

Маълумот ўрнида, айиқ Фарғона ҳайвонот боғига топширилган.

604
0