• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 27 декабря 2024

Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Авазбек Эргашев вафот этди

У узоқ вақт Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳокими, Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари лавозимларида ишлаган.

414
0
Андижон вилояти ҳокимлиги

Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Эргашев Авазбек Ёқубжонович вафот этди. Бу ҳақда Қўрғонтепа туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Авазбек Эргашев 1966 йилда Андижон вилояти Олтинкўл туманида туғилган. Меҳнат фаолиятини 1983 йилда бошлаган.

Ўтган йиллар давомида Олтинкўл туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими уруғчилик бўлими бош мутахассиси, Андижон вилояти “Пахта уруғчилик” уюшмаси раиси, Ўзбекистон уруғчиликни ривожлантириш маркази директори лавозимларида ишлаган.

Авазбек Эргашев узоқ вақт Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳокими, Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2023 йил апрель ойидан Андижон вилояти ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

414
0