• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 23 декабря 2024

Жорий йилнинг сўнгги иш ҳафтаси нисбатан иссиқ ва ёмғирсиз бўлади

Янги йил арафасида ҳаво ҳарорати +15 даражагача кўтарилади.

263
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бу йилнинг сўнгги иш ҳафтаси давомида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. 

Кечалари кузатилаётган совуқлар аста-секин кучсизлашади, ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати кечаси ва эрталаб -3...+2 даражагача атрофида бўлади.

Кундузи ҳаво +5…+10 даража илиққача, жанубда +12…+15 даража илиққача, шимолда ва Фарғона водийсида+2…+7 даража илиққача исийди.

Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Пойтахтда: ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси -3…-5 даража совуқдан 0…+1 даража илиққача аста-секин кўтарилади, кундузи ҳарорат асосан +6…+9 даража илиқ бўлади.

263
0