• 12 060 сум
    -45.78
  • 14 129 сум
    -103.27
  • 150 сум
    -2.49
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 060 сум
    -45.78
  • 14 129 сум
    -103.27
  • 150 сум
    -2.49
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 20 декабря 2024

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади

Синоптиклар ҳафта сўнггида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

579
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг  баъзи жойларида бироз қор ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади,  айрим жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 0...+5 даража илиқ,  жанубда +8 даража илиққача бўлади.

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Кечаси ва эрталаб  туман тушиши мумкин. Ҳарорат 21-22 декабрда кечалари -5...-10 даража совуққача пасаяди,  кундуз кунлари -2 даража совуқ +3 даража илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтда бугун вақти-вақти билан бироз қор ёғади, туман тушади. Ҳарорат 0...+2 даража илиқ бўлади.Шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари -5...-7 даража совуқ, кундуз кунлари 0...+3 даража илиқ бўлади.Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Кечаси ва эрталаб  туман тушиши мумкин

579
0