Поиск
RUUZ

Происшествия

Қашқадарёда ота ва унинг уч нафар фарзанди ис гази сабаб вафот этишди

Марғумнинг фарзандлари 18, 16 ва 10 ёшларда бўлган. Прокуратура ҳодиса юзасидан маълумот берди.

232views0replies
0

Иллюстрация / Наманган ФВБ

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz'га хабар қилишича, 2024 йилнинг 17 декабрь куни соат 15:40 ларда Қарши шаҳар “Кунчиқар” МФЙда яшовчи фуқаро 1978 йилда туғилган эркак ва унинг 2006, 2008 ҳамда 2014 йилларда туғилган фарзандлари иситиш тизимидан чиққан ис газидан заҳарланиш оқибатида ўз яшаш хонадонида вафот этган.
Кўздан кечириш давомида аниқланган дастлабки ҳолатга кўра, уйнинг ертўласида ўрнатилган замонавий иситиш қозонининг (двух контурный котёл) ёнган ис гази чиқиши учун ўрнатилган мўрининг умумий ҳаво тортиш мўрисига (вытяжная вентиляция) уланган қисмидан ис газининг сизиб чиқаётганлиги аниқланган.
Ҳодиса юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
232views0replies
0

Комментарии