• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 18 декабря 2024

Крипто-активлар фаолиятини лицензиялаш нархлари белгиланди

Крипто-биржа, крипто-дўкон каби фаолият лицензиялари учун тўлов БҲМнинг 73,4 минг бараваригача этиб белгиланди.

415
0
UzNews.uz

“Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. 

Унга кўра, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорлари тўлаш санасида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги бараварларида белгиланади:

— крипто-биржа учун – 73 400;

— майнинг-пул учун – 3 000;

— крипто-депозитарий учун – 7 000;

— крипто-дўкон учун – 3 700.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 октябридан Ўзбекистонда БҲМнинг бир баравари 375 минг сўмга тенг.

415
0