Бренднинг мақсади – уй ҳайвонлари ва уларни севувчи инсонларнинг ҳаёт сифатини оширишга кўмаклашиш. Ҳайвонлар бошпаналаридаги волонтёрлик акциялари эса бу мақсадни амалга оширишнинг муҳим йўналишларидан биридир.
Декабрь ойи бошида Тошкентда Purina Ўзбекистон ходимлари ва йирик “Korzinka” чакана савдо тармоғи вакилларининг “МЕҲР” бошпанасига қўшма ташрифи бўлиб ўтди. Акция давомида бошпанага Purina брендидан озуқа топширилди, шунингдек, иштирокчилар ҳудудни тозалашда ёрдам беришди.
“Ҳайвонларга нисбатан масъулиятли муносабатни тарғиб қилиш Purina’нинг устувор ижтимоий мажбуриятларидан биридир. Бундай тадбирлар жамиятда ҳайвонларга онгли ва ғамхўр муносабатни шакллантиришда муҳим роль ўйнашига ишонамиз. Бунга ўхшаш ҳамкорлик ташаббуслари кичик дўстларимизга нисбатан масъулият маданиятини яратишда муҳим қадам бўлмоқда,” - дея шарҳлади Александр Каменский, Евроосиё минтақасида Purina уй ҳайвонлари озуқаси тоифасини ривожлантириш бўйича менежер.
“Korzinka” чакана савдо тармоғида тадбир уй ҳайвонларини қўллаб-қувватлаш бўйича янада фаол ҳаракатларга чақириқ бўлишига умид билдирилди.
“Биз учун ''Korzinka''да нафақат мижозлар ва ходимларга ғамхўрлик қилиш, балки муҳим ижтимоий масалаларга ҳам эътибор қаратиш муҳимдир. Бундай ташаббуслар жамоани жипслаштиради, ҳар биримиз атрофимиздаги дунёни яхшилашга ҳисса қўшишимиз мумкинлигини эслатади. Биз яхшилик ва масъулият қадриятлари муҳим ўрин эгаллаган корпоратив маданиятни ривожлантиришга интиламиз,” - деди ''Korzinka'' супермаркетлар тармоғи HR директори Вера Кудряшова.
“МЕҲР” бошпанаси вакиллари эътибор учун миннатдорчилик билдирдилар:
“Ҳар қандай ёрдам – бу бизнинг қарамоғимиздагилар учун олдинга ташланган катта қадамдир. Бизнес билан ҳамкорликдаги ташаббуслар ҳайвонлар учун шароитларни яхшилаш ва уларни ҳимоя қилишга кўпроқ одамларни жалб этиш имконини беради.”
Бошпаналарни қўллаб-қувватлаш у ерда яшовчи мушуклар ва итларнинг турмуш шароитларини яхшилашга ёрдам беради ва уларнинг кейинчалик оилаларга жойлашиш имкониятини оширади. Ўз ҳиссангизни озуқа, дори-дармонлар ёки иссиқ буюмларни етказиб бериш орқали ёки ҳайвонларни парвариш қилиш ва ҳудудни тозалашда ёрдам таклиф этиш орқали қўшишингиз мумкин.
Purina учун бошпаналарни қўллаб-қувватлаш бир марталик акция эмас, балки узоқ муддатли стратегиянинг бир қисмидир. Компания нафақат бугунги кунда ҳайвонлар ҳаётини яхшилашга, балки уларга ғамхўрлик қилиш одатий ҳолга айланадиган жамият яратишга ҳам интилмоқда.
Purina бренди ҳақида
Purina’да одамлар ва уй ҳайвонларига биргаликда яшаш яхшироқ эканлигига чин дилдан ишонишади. 130 йил давомида Purina бренди энг юқори сифат ва хавфсизлик стандартларига мос келадиган тўйимли озуқаларни ишлаб чиқиш соҳасида пешқадамлардан бири бўлиб келмоқда.
2016 йилда Purina дунёни уй ҳайвонлари учун янада очиқ ва қулай қилиш мақсадида “Purina жамиятда” Европа ташаббусини ишга туширди. Компания ўз зиммасига ижтимоий мажбуриятларни олди, жумладан, уйсиз ҳайвонлар учун эгаларга топишга кўмаклашиш, болаларга уй ҳайвонларига масъулиятли муносабатда бўлиш бўйича таълим дастурларини ўтказиш, уй ҳайвонлари саломатлиги соҳасидаги илмий тадқиқотларда етакчилик қилиш ва бошқалар.
“Nestlé Purina Pet Care” дунёдаги энг йирик озиқ-овқат ва ичимликлар ишлаб чиқарувчи компания бўлган “Nestlé С.А.” гуруҳига киради (бош қароргоҳи Швейтсарида жойлашган).
Реклама ҳуқуқлари асосида