Поиск
RUUZ

Спорт

Руслан Нуридинов 3 карра жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир аъзоси Шарофиддин Амриддинов эса илк бор олтин медални қўлга киритди.

81views0replies
0

Ўзбекистон МОҚ

Баҳрайнда бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўз иштирокини тугатди. Ўзбекистонлик спортчиларнинг чиқишига Олимпиада чемпиони Руслан Нурудинов ажойиб нуқта қўйиб берди. 
-109 кг вазн тоифасида иштирок этган Нуридинов даст кўтариш машқида 182 кг билан бешинчи ўринни банд этган бўлса ҳам, силтаб кўтариш дастурида юксак маҳорат кўрсатиб, 242 кг билан 3 йил аввал Тошкентда ўзи ўрнатган жаҳон рекордини янгилашга эришди. 
Шу тариқа, унинг умумий ҳисобда қайд этган 424 кг натижасини ҳеч бир атлет янгилай олмади ва Нурудинов учинчи бор икки кураш бўйича жаҳон чемпионлигига эришди.
Даст кўтариш йўналишида олтин медалга эга чиққан Шарофиддин Амриддинов силтаб кўтаришда 212 кг билан олтинчи, умумий ҳисобда эса 396 кг билан бешинчи бўлди. Шундан бўлса ҳам, барча йўналишлардаги олтин медаллар Ўзбекистон терма жамоаси вакилларига насиб этди. 
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу дунё биринчилигини 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан якунлади.
Руслан Нурудинов 3 карра жаҳон чемпиони бўлган Ўзбекистон тарихдаги биринчи оғир атлетикачига айланди!
Шарофиддин Амриддинов эса фаолияти давомида катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида биринчи марта олтин медални қўлга киритди.
81views0replies
0

Комментарии