Поиск
RUUZ

Реклама

Мусикий йил натижалари: Yandex Music 2024 йилнинг энг яхши санъаткорларни эълон килди

Yandex Music* 2024 йилни сарҳисоб қилиб, Ўзбекистон мусиқий саҳнасининг етакчи санъаткорларини эълон қилди. Энг машҳур санъаткорлар, қўшиқлар ва альбомлар ўз муносиб мукофотларига эга бўлди, сервис обуначилари эса шахсий мусиқий натижаларини ва йилнинг трендларини кўришлари мумкин.

137views0replies
0

Йил етакчилари: кимлар ўзбекистонликларнинг қалбини забт этди?
2024 йил Ўзбекистонда маҳаллий санъаткорларнинг машҳурлиги бўйича рекорд йил бўлди. Уларнинг исмлари мусиқий индустриянинг рамзига айланди.
Йил эркак артисти — Konsta
Konsta "Йил эркак артисти" номинациясида ғолиб чиқди. Унинг қўшиқлари рекорд даражада лайк тўплаб, ўзи эса содиқ мухлислар армиясини йиғди. Унинг муваффақият йўли "Менинг тўлқиним" фойдаланувчилари тавсияларидан бошланган. Томошабинларнинг қўллаб-қувватлаши ва ёрқин релизлари туфайли Konsta 2024 йилнинг рамзига айланди ва унинг ижоди доимий равишда плейлистларда етакчи ўринни эгаллади.
Йил аёл артисти: Муниса Ризаева
Муниса Ризаева "Йил аёл артисти" номинациясида ғолиб чиқди. У ўзининг энг юқори даражадаги ижрочилардан бири сифатидаги мақомини мустаҳкамлади. Унинг қўшиқлари ҳар бир жойда янгради, уй караоке бўладими ёки концерт майдонларидами. Konsta билан биргаликдаги "Ўйламадинг" дуэти йилнинг ҳақиқий гимнига айланиб, чартлар ва фойдаланувчилар тавсияларида етакчи ўринни эгаллади.
Йил фрешмени: Тоирахмед
Тоирахмед "Йил фрешмени" номинациясида мукофотни қўлга киритиб, 2024 йилнинг ҳақиқий очилиши бўлди. Унинг "Сохта" қўшиғи Yandex Music платформасида муваффақиятли йўлни бошлаб, тезда машҳурликка эришди. Қисқа вақт ичида у катта аудиторияни йиғиб, чартларда ўз ўрнини мустаҳкамлади.
Йил треки: "Ўйламадинг" — Муниса Ризаева & Konsta
Йилнинг асосий мусиқий хити — "Ўйламадинг" — "Йил треки" номинатсиясида ғолиб чиқди. Муниса Ризаeва ва Konsta'нинг ҳамкорлиги саноат феноменига айланиб, миллионлаб тингловларни тўплади ва чартларда биринчи ўринни эгаллади. Қўшиқ турли жанрлар ва ёшдаги мухлисларни бирлаштириб, 2024 йилнинг рамзига айланди.
Йил релизи: Шокир — "Тош"
Шокир "Тош" қўшиғи билан "Йил релизи" номинациясида ғолиб бўлди. Ушбу трек замонавий ритмлар ва анъанавий мотивларни уйғунлаштириб, жанрга янги қизиқиш олиб келди. "Тош" чартларда етакчи ўринни эгаллаб, минглаб тингловчиларнинг эътирофига сазовор бўлди.
Оний хит: "Жанона" — Ғайбулла Турсунов
Ғайбулла Турсуновнинг "Жанона" қўшиғи "Оний хит" номинациясида ғолиб бўлди. Ушбу трек яшин тезлигида машҳур бўлиб, халқ орасида оммалашди. Рилизи биринчи ҳафтада ўн минглаб тингловларни тўплади ва ижрочиси йилнинг энг иқтидорли санъаткорларидан бири сифатида эътироф этилди.
Йил караоке хити: "Не навечно" — Akha & Ruhsora Emm
Акҳа ва Руҳсора Эммнинг "Не навечно" дуэти "Йил караоке хити" номинациясида ғолиб чиқди. Ушбу қўшиқ байрам тадбирларида энг кўп ижро этилган ва ҳамкорликда куйлаш учун биринчи танлов бўлди.
Менинг тўлқиним хити: "Ўйламадинг" — Муниса Ризаэва & Konsta
"Ўйламадинг" қўшиғи "Менинг тўлқиним хити" номинациясида ҳам ғолиб чиқди. У шахсий тавсияларда энг кўп эшитилган ва йилнинг энг таниқли мелодияларидан бирига айланган.
2024 йил ёрқин релизлар ва истеъдодли очилишларга бой бўлди. Ғолиблар тингловчиларни нафақат илҳомлантирди, балки маҳаллий контентнинг кучини намойиш қилиб, янги уфқларни забт этди.
Таҳририят танлови: Йил артисти — Ҳамдам Собиров
Yandex Мусиc таҳририяти томонидан Йил артисти деб Ҳамдам Собиров тан олинди. Унинг ўзига хос услуби, оҳангдорлиги ва мазмунли қўшиқлари нафақат тингловчилар, балки танқидчилар орасида ҳам катта эътирофга сазовор бўлди.
Шахсий натижалар: сизнинг мусиқий йилингиз
Yandex Music ҳар бир фойдаланувчига йил якунларини шахсий маълумотлар орқали сарҳисоб қилиш имкониятини тақдим этди. Эътиборга молик хусусиятлар:
• Йил трейлери — ҳар бир тингловчининг асосий мусиқий лаҳзаларини акс эттирувчи бир дақиқалик плейлист.
• Мусиқий коллекция— мусиқий хоҳишлар ранг-баранг тасвирлар ва ранг палитралари орқали визуализация қилинган.
Севимли жанрлар, треклар ва санъаткорлар — сиз энг кўп тинглаган мусиқаларнинг тўлиқ кўриш имконияти.
Мусиқий кашфиёт куни — фойдаланувчи янги жанрлар ёки ижрочиларни кашф қилган дақиқалар.
Йилнинг энг сермазмун мусиқий туни — шахсий тинглов рекордлари.
"Менинг тўлқиним" воситаси ҳар бир тингловчига жанрлар билан тажриба қилиш, янги хитларни топиш ва йилнинг мусиқий очилишларига айланиб бораётган маҳаллий санъаткорларни кашф қилиш имконини берди. Шунингдек, бу йил "Менинг тўлқиним" функциясига янги созлаш имконияти қўшилди: энди ўзбек тилидаги треклар тўпламидан баҳраманд бўлиш мумкин.
Yandex Music 2024 йилда кўрсатилган қўллаб-қувватлаш учун ўз тингловчиларига миннатдорчилик билдиради ва 2025 йилда янги мусиқий лойиҳалар ва трендларни биргаликда кашф қилишга таклиф қилади. Платформадаги махсус "Йил якунлари" бўлимида асосий номинациялар ғолибларини, жанрлар бўйича топ-100 трекларни, йилнинг асосий релизлари ва альбомларини кўришингиз мумкин. Шунингдек, сервис обуначилари йил давомида ўзларининг мусиқий тарихларини билиб олишлари ва севимли санъаткорларининг Yandex Music'даги профилларидаги ютуқларини очишлари мумкин.
Маълумот учун:
Yandex Music — бу ҳар бир фойдаланувчи учун мусиқалар, подкастлар ва шахсий тавсиялар таклиф қилувчи стриминг платформа. Yandex Music'даа 500 дан ортиқ ўзбекистонлик санъаткорлар намойиш этилган. Платформадан Yandex Plus обунаси орқали фойдаланиш мумкин
Реклама ҳуқуқлари асосида
137views0replies
0

Комментарии