• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 12 декабря 2024

Тошкентда BYD ва Equinox тўқнашиши оқибатида 18 ёшли ҳайдовчи вафот этди

Шайхонтоҳур туманида содир бўлган аянчли ЙТҲ юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

482
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 11 декабрь куни соат 20:20 ларда Шайхонтоҳур тумани Кўкча дарвоза кўчаси Сузук ота маҳалла аркаси қаршисида ҳайдовчи 1988 йилда туғилган Р.К. бошқарувидаги BYD русумли транспорт воситаси ва 2006 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги Equinox русумли транспорт воситалари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. 

ЙТҲ натижасида, Equinox русумли транспорт воситасининг ҳайдовчиси шифохонада вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

482
0